Тариф: С НДС 8400 сум
image 2019-09-24

Тошкентда Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан экоакция ташкил этилди

21 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Махсустранс” ДУК ҳамда Ўзбекистон экологик партияси билан ҳамкорликда “Экология биздан бошланади” шиори остида Тошкент шаҳар “Дўстлик” боғида #trashtagchallenge форматида экологик акция ташкил этилди.

Экоакцияни ўтказишдан мақсад Бутунжаҳон тозалик кунини 158 мамлакат билан бир вақтда нишонлаётган Ўзбекистонда жамоатчилик, ҳукумат, ОАВ ва тижорат бирлашмаларини мамлакатимиз тозалигини сақлаш, аҳолининг экологик маданиятини кўтаришдан иборат.

Тадбирда атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўзининг муносиб хиссасини қўшишга тайёр бўлган фуқаролар иштирок этди. Иштирокчиларга ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган анжомлар (қўлқоп, чиқинди учун қоплар ва ҳк.) билан таъминланди.