image 2021-02-23

Жорий йилда чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш 24та маҳаллада жорий қилинади. Аҳолига уч рангдаги пакетлар тарқатилади

Пойтахт ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, жорий йилда бошланғич лойиҳа сифатида чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш дастлаб Тошкентнинг 24та маҳалласида, ҳар-бир туман бўйича иккита маҳаллада жорий қилинади.Ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар) учун мўлжалланган.