“ Махсустранс ”  ишлаб  чиқариш  бошқармаси  бирлашган  касаба  уюшма  қўмитасининг  2019  йил  биринчи  ярим  йиллигидаги  фаолияти  тўғрисида
                                                                          М А Ъ Л У М О Т
    2019  йилнинг  январь – июнь  ойларида  Бошқарма  бирлашган  касаба  уюшма  қўмитаси  томонидан  қуйидаги  тадбирлар  амалга  оширилди.
    8 март  Халқаро  хотин – қизлар  куни  муносабати  билан  Бошқарма  тизимида  меҳнат  қилаётган  барча  хотин  қизларга  “ Халқлар дўстлиги ” саройидаги  концертга  ва  Рус  академик  театрига  бепул  чипталар  тақатилди.
    1-июнь  Халқаро  болалар  куни  муносабати  билан  ишчи  ва  ходимларнинг  фарзандлари  учун  “ Халқлар дўстлиги ”  саройи  ҳамда  Алишер  Навоий  номидаги  санъат  саройида  ўтказилган  байрам  концертларига  ташриф  уюштирилди.
    Ёзги  таътил  пайтида  маданий  хордиқ  чиқаришлари  учун  ишчи  ва  ходимларнинг  фарзандлари  болалар  аттракционларига  бепул  абонентлар  билан  таъминланди. Ушбу  тадбирларга  жами  36 615 000  сўм  ажратилди.
     Бошқарма  ишчи  ва  ходимларининг  саломатлигини  тиклаш  мақсадида  “ Қибрай ”  ва  “ Чортоқ ”   санаторийлари ,  Ибн   Сино номидаги  клиника  , Республика  эндокринология  клиникасига  жами  11 490 520 сўмлик  йўлланмалар  ажратилди.
     Спорт  тадбирларига  600 000 сўм  сарфланди.
     Ушбу  даврда  ижтимоий  жиҳатдан  ёрдамга  мухтож  ишчи  ва  хизматчиларга  1 900 000 сўмлик  моддий  ёрдам  кўрсатилди.