“ Махсустранс ” ишлаб чиқариш бошқармаси бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида М А Ъ Л У М О Т | 2019 йилнинг январь – июнь ойларида Бошқарма бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди. 8 март Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан Бошқарма тизимида меҳнат қилаётган барча хотин қизларга “ Халқлар дўстлиги ” саройидаги концертга ва Рус академик театрига бепул чипталар тақатилди. 1-июнь Халқаро болалар куни муносабати билан ишчи ва ходимларнинг фарзандлари учун “ Халқлар дўстлиги ” саройи ҳамда Алишер Навоий номидаги санъат саройида ўтказилган байрам концертларига ташриф уюштирилди. Ёзги таътил пайтида маданий хордиқ чиқаришлари учун ишчи ва ходимларнинг фарзандлари болалар аттракционларига бепул абонентлар билан таъминланди. Ушбу тадбирларга жами 36 615 000 сўм ажратилди. Бошқарма ишчи ва ходимларининг саломатлигини тиклаш мақсадида “ Қибрай ” ва “ Чортоқ ” санаторийлари , Ибн Сино номидаги клиника , Республика эндокринология клиникасига жами 11 490 520 сўмлик йўлланмалар ажратилди. Спорт тадбирларига 600 000 сўм сарфланди. Ушбу даврда ижтимоий жиҳатдан ёрдамга мухтож ишчи ва хизматчиларга 1 900 000 сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. |
© 2014-2019 "МАХСУСТРАНС" ДУК