Тариф: 7500 сум

  • Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитасининг 1988 йил 6 декабрдаги 567/24-сонли "Ободонлаштириш бош бошқармаси бўлинмаларининг бошқарув тузилмасини ўзгартириш тўғрисида"ги қарори билан "Спецтранс" иҳтисослаштирилган транспорт ишлаб чиқариш бошқармаси ДУК таркибида ташкил этилган бўлиб, унга барча туман автотранспорт базалари, чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ва унинг бўлинмалари, шунингдек мелиорация бошқармаси бўйсунган.  Туман ободонлаштириш бошқармаларига қарашли ҳудудий автобазалар "Спецтранс" ишлаб чиқариш бошқармасининг ҳудудий автобазаларига айлантирилди.
  • Янги ташкил этилган "Спецтранс" ПУга маиший чиқиндиларни корҳона ва ташкилотлардан мақсадли йиғиш ва олиб чиқиш, саноатда қайта ишлаш, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш топширилди.
  • Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитасининг 1990 йил 28 аперлдаги 194/7-сонли “Чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қайта тиклаш тўғрисида"ги қарори билан "Чиқиндиларни қайта ишлаш корҳонаси" негизида "Тошкент чиқиндиларни қайта ишлаш корҳонаси" ташкил этилди.  2000 йил 9 февралда Тошкент шаҳар хокимлиги Корҳоналарни рўйхатга олиш бошқармасининг  FN 019897-сонли гувоҳномаси асосида   "Маҳсустранс" ишлаб чиқариш корҳонаси номи берилди. 
  • "Махсустранс" Давлат Унитар корҳонаси аҳолидан, ташкилотлар ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятни амалга оширади. "Махсустранс" ДУК таркибига Тошкент шаҳрининг 12 туман филиали, "Махсустранс таъминот хизмати" филиали ва "Марказлаштирилган юк ташиш" филиали киради. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, "Махсустранс" ДУК балансида 589 ахлат ташувчи транспорт воситаси мавжуд.
  • Тошкент шаҳрининг тегишли санитария ҳолатини таъминлаш ва чиқинди йиғиш техникасидан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида маиший чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш режалаштирилган ва мунтазам тизим бўйича амалга оширилмоқда, бунда кўп хонадонли турар-жой бинолари аҳолига чиқиндиларни 1100 литр сиғимли контейнерларда 843 та қўриқланадиган чиқинди йиғиш майдончасига ва 750 литр сиғимли контейнерда модулли 244 та майдончаларга олиб чиқади. 
  • Вилоят автотранспорт филиалларида ишлаб чиқариш бинолари, уй-жой бинолари, ҳудудларни асфалтлаш, ишлаб чиқариш бинолари (душ ва ҳайдовчилар учун ювиниш хоналари) мукаммал таъмирланди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги "Осиё Тараққиёт Банки иштирокида маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 2255-сонли қарорига мувофиқ:
  • сиғими 750 ва 1100 литр бўлган эскирган ахлат контейнерларини 17 570 дона янги “евроконтейнерлар” га алмаштириш;
  • ихтисослаштирилган чиқинди бўйича иҳтисослаштирилган 182 та автомашиналар паркини янгилаш; 
  • 2 та чиқиндиларни ташиш станцияларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш; 
  • шаҳар чиқинди полигонини 30 гектарга кенгайтириш ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чиқиндиларни утилизация қилиш учун янги полигон қуриш;
  • мавжуд модулли майдонлар ўрнига 350 та қўриқланадиган чиқиндиларни йиғиш майдончаларини қуриш.
  • Ҳисобот даврида: шартнома бўйича 17570 та янги контейнерлар қабул қилинган бўлиб, шундан 13500 донадан ортиқ контейнерлар Тошкент шаҳридаги чиқинди йиғиш майдончалари, ташкилот ва корхоналарга жойлаштирилиб, ишга туширилди; 
  • - шартнома бўйича 182 дона чиқиндиларни йиғиш теҳникалари олинди;
  • - аудиторлик компанияси билан шартнома имзолади;
  • - лойиҳани амалга ошириш гуруҳини (ПИУ) қўллаб-қувватлаш бўйича консалтинг компанияси билан иш бошланди;
  • - 517 та янги қўриқланадиган полигон қурилди.
  •