Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-10-06

Сенатнинг 33-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Жорий йил 5 октябрь куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Сенаторлар, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, котибият мудирлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур мажлисда Сенатнинг 33-ялпи мажлиси кун тартибидаги ва Қўмита фаолиятига боғлиқ масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Жумладан, Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Ушбу мажлис йиғилишида "Махсустранс" ИЧБ ДУК маслахатчиси Исмоил Сагдуллаев хам иштирок этдилар.