Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-10-12

Фуқаролар мурожаати назоратимизда!

«Махсустранс» масъул ходимлари куни кеча фуқаролардан келиб тушган мурожаатни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ билан Яшнобод тумани Тўйтепа маҳалласига ташриф буюрдилар.
Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар мурожаатда чиқинди йиғиш учун майдонча қуриб беришни сўрашган.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш жараёнида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳомийлар кўмагида ушбу муаммони ижобий ҳал этиш тўғрисида «Махсустранс» Яшнобод тумани филиали раҳбарига кўрсатма берилди ва фуқароларга бу ҳақида тушунтирилди.