Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-11-08

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари белгиланмоқда

2022 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда шунингдек “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси билан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, йўқ қилиб юбориш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб ташлашга доир масалаларни тартибга солиш назарда тутилмоқда. Йиғилишда "Махсустранс" ИЧБ ДУК бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси И.Сагдуллаев ҳам иштирок этиб, қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.