Тариф: С НДС 8400 сум
image 2019-09-18

Бектемир туманида жойлашган чиқиндиларни йиғиш бостирмасида йирик ёнғин юз берди

7-сентабр, сешанба куни соат 00:52 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Миришкор” МФЙ Оҳангарон шоҳ кўчаси 2-уйда жойлашган Веданта МЧЖга қарашли чиқиндиларни йиғиш бостирмасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, деб хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан бинонинг 1000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида чиқиндиларни йиғиш омбори бостирмаси ва чиқиндилар тўплами 200 квадрат метр майдонда ёнган.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.