Тариф: 7500 сум
image 2019-09-18

Ўзбекистонда ахлат йиғиш билан шуғулланадиган барча корхоналар учун ягона регулятор яратилмоқда

Ўзбекистонда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қошида ихтисослаштирилган санитария-техник корхоналарнинг Республика бирлашмасини яратиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири давлат раҳбарининг қарор лойиҳасига таяниб.

"Тоза Ҳудуд", "Махсустранс" ва "Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" давлат корхоналари унинг тасарруфига ўтказилади.

Ушбу тузилманинг пайдо бўлиши бугунги кунда мамлакатда санитария тозалаш соҳасида ташкилий, техник, иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширадиган бошқарув вертикал тизими мавжуд эмаслиги билан асосланади.

Тоза Худуднинг 13 ихтисослаштирилган ташкилоти ва республиканинг вилоят ва шаҳарларида жойлашган 174 филиали, шунингдек Махсустранс ва Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш тизимлари бир-бирларидан алоҳида ишлайди, бу маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг самарали тизимини яратишга имкон бермайди. .

Янги тузилманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган давлат унитар корхоналарининг молия-хўжалик фаолиятини бошқариш;

ҳаракатланувчи таркибга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек санитария инфратузилмаси объектларини қуриш, модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни мувофиқлаштириш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳолатининг тизимли мониторинги ва таҳлилини ўтказиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш, шу жумладан электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш;

иқтисодий айланмага иккиламчи ресурсларни, шунингдек маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашнинг илғор технологияларини жалб қилишни рағбатлантиришнинг устувор йўналишларини жорий этиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда халқаро ва миллий органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.