Тариф: 4500 сум
image 2022-06-07

Аҳоли маданиятини юксалтириш

Янги кун! Барчамиз ишга, ўқишга ва ўз режаларимиз томон шошамиз. Кўпинча айни шу вақтда, уйимизда йиғилган чиқиндиларни йўл-йўлакай махсус жойларга ташлаб ўтамиз. Шошганимиздан қўлимиздаги пакетларни шундоқ қўйиб кетамиз. 

Энди бир дақиқа тўхтаб эътибор беринг! Ҳар бир чиқинди ташлаш қутисининг ўз номи бор! Тартиб, оиладан бошланади, шунингдек шаҳримиз тозалиги ҳам! Уйда беш дақиқа вақт топинг ва ўз чиқиндиларингизни саралаб олинг. Уларнинг ичида қайта ишланиши мумкин ёки мумкин бўлмаганлари бор! Ёндашувимиз ўз маданиятимиздан сўзлаб туради.

Шу каби ҳолатларга эътибор қаратсак, маҳалламиз озадалигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Шу билан бирга, бизга ҳизмат кўрсатаётган ТОШКЕНТ ШАҲАР "МАХСУСТРАНС" ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШҚАРМАСИ ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИнинг ишчи ходимларига ҳам ёрдам берган бўламиз.