Тариф: 4500 сум
image 2022-06-13

"Яккасарой туман чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" филиалининг очилиш маросими

Жорий йилнинг 11 июн куни Тошкент шаҳар "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси давлат унитар корхонаси "Яккасарой туман чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" филиалининг янгича кўринишдаги очилиш маросими бўлиб ўтди. Кун аввалида соҳа ходимлари учун ҳайрия дастурхони ёзилди. Кун меҳмонлари томонидан ""Яккасарой туман чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш"" филиалининг имкониятлари ва янгиликлари ўрганилди. Масканнинг янги қиёфаси ва афзалликлари ҳақида лавҳалар тайёрлаш мақсадида "Ўзбекистон 24" ҳамда "Тошкент" телеканаллари орқали жараёнлар тасвирга олинди. Маълумот ўрнида, "Яккасарой туман чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" филиали ҳудудининг умумий майдони 2.98 гектарни ташкил етади. Чиқиндиларни қайта юклаш кунлик ҳажми 750-100 тоннани ташкил етади. Ишчи ходимлар сони 20 нафар. Янги махсус техникалар сони 12 та. Чиқинди ташувчи техникалар бир кунда 125 тадан 160 тагача қабул қилинади. Маскан жами 5 та тумандан йиғилган чиқиндиларни қайта юклайди.