Тариф: 4500 сум
image 2022-07-19

Аҳоли мурожаатлари ва туман бўлимларидаги муаммоларга эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 17 июль куни масъул ҳодимлар "Бектемир - Махсустранс" га қарашли бўлган 25-сонли чиқинди йиғиш шаҳобчаси томонидан келиб тушган мурожаатни ўрганиш мақсадида жойларга ташриф буюрдилар.  Мавжуд муаммо томонлар иштирокида ўрганилиб, шу ернинг ўзида ҳал этилди.  Мутаҳассислар томонидан мурожаатчига керакли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Шунингдек, "Яшнобод - Махсустранс" АТФнинг иш фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларга тегишли чоралар кўрилди. Янги бунёд бўлаётган ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг таклиф ва фикрлари тингланди ва керакли ишлар бажарилди.