Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-09-19

Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Тошкент шаҳар Махсустранс Давлат Унитар Корхонаси раҳбари Санжар Уматов ва Осиё Тараққиёт Банкининг маъмурий ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича вице - президенти Брюс Госпер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Осиё тараққиёт банки томонидан ажтарилган кредит маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар хисоботи хамда келгуси режалар ҳақида музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, мехмонлар жорий йилда таъмирланиб, янги замонавий ускуна ва техникалар билан қайта жихозланган "Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизасия қилиш" Юнусобод филиалининг бугунги фаолияти билан яқиндан таништирилди.