Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-09-28

Тақдимот маросимидан лавхалар.

Жорий йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган “GO Wastyelyess” экологик лойиҳаси ва шу номдаги инновацион мобил илованинг тақдимот маросимида "Махсустранс" ИЧБ ДУК масъуллари ҳам иштирок этишди. Тақдимот аввалида мутахассислар иштирокчиларга кўргазмали чиқишлари орқали лойиҳа ва инновацион мобил илова ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Қайд этиш жоизки, Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа Ўзбекистонда янги ҳисобланади ва «Coca–Cola» компаниясининг молиявий кўмагида «Ekomaktab» экологик ресурс маркази жамоат экологик ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.