Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-10-21

21-октябрь Ўзбек тилига Давлат мақоми берилган кун.

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябрь куни   Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра  Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.

 “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди. 

Бугун ушбу сана муносабати билан жамоамиз номидан барча юртдошларимизни қутлаймиз.