Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-11-04

Олий Мажлис Сенати қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Жорий йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Сенат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, қўмиталар ҳузуридаги экспертлар, педагоглар, эколог-мутахассислар ҳамда журналистлар иштирок этган мазкур мажлисда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан халқ таълими вазирининг ахбороти эшитилди.  

Таъкидлаганидек, ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинган.

Концепция доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан хорижий илғор тажрибалар асосида Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури ишлаб чиқилган.