Тариф: С НДС 8400 сум
image 2019-07-11

"Махсустранс" ИЧБ ДУК бизнес конференцияда

Жорий йилнинг 12-18 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган #ГЕW2018 Узбекистан 2-глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида шаҳар ҳокимлигининг бевосита ташкилий кўмагида шаҳар ҳокимиятига тегишли мавзуларда бир қатор учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди.
14 ноябр куни бўлиб ўтган ана шундай муҳокамалардан бири “Давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш: сифат ва самарадорлик” мавзусига бағишланди ва қуйидаги мавзуларда бўлиб ўтди.
● ДХШ соҳасидаги давлат сиёсати - имкониятлар ва тўсиқлар;
● давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари, ҳамкорликнинг энг долзарб йўналишлари;
● давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш: юзага келиши мумкин бўлган муаммолар.
“Махсустранс” ДУКдан бўлим бошлиғи ўринбосари Шерзод Каттахўжайев суҳбатда иштирок этди. Видеорепортажда Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, санитария ҳолатини сақлаш масалаларига бағишланган ушбу муҳокамадан парчалар келтирилган.

Видео ҳисоботга ҳавола:

www.фаcебоок.cом/сторй.пҳп?сторй_фбид=2123713541274881&ид=2058785404434362