13.05.2022
9-май -Хотира ва қадрлаш куни табригиЮртимизнинг туман маркази ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида маиший чиқиндини тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизмати қатъий режа асосида амалга оширилмоқда.
«Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» томонидан ҳар йили мамлакатда 8-9 миллион тонна чиқинди аҳоли яшаш пунктларидан олиб чиқилади.
Сўзимизнинг исботи ўлароқ, яқинда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасида пешма-пеш янги русумдаги чиқинди тўплаш майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Бунда, айтиш жоизки, аҳоли яшаш пункти учун яна бир қулайлик яратилди. Шунингдек, ноқонуний чиқинди тўплаш марказининг пайдо бўлиши бартараф этилди. Зеро, чиқиндилар тўпланадиган жой мавжуд санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига жавоб бериши лозим.
Акс ҳолда, чиқиндилар тартибсиз равишда тўпланадиган пунктларга туташ ҳудудларнинг санитария-эпидемиология ҳолати ёмонлашиб, юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалишига сабаб бўлади.
© 2014-2019 "МАХСУСТРАНС" ДУК